RSS хабарлар
Бош саҳифага айлантириш Танланганларга қўшиш

Ўзбекистон терма жамоасига бағишланган сайтга хуш келибсиз!

Бу ерда сиз терма жамоамиз хақидаги янгиликлар, барча ўйинлар, иштирок этган мусобақалар, куч синашган рақибларимиз, терма жамоамиз сафида тўп сурган барча футболчилар ва бош мураббийлар статистикаси билан танишишингиз мумкин.
 
01.02.2013 Ўзбекистон 0:0 Озарбайжон Ўртоқлик учрашуви
06.02.2013 Ўзбекистон 0:0 Гонгконг Осиё кубоги-2015 саралаш учрашуви
22.03.2013 БАА 2:1 Ўзбекистон Осиё кубоги-2015 саралаш учрашуви
26.03.2013 Ўзбекистон 1:0 Ливан ЖЧ-2014 саралаш учрашуви
 

Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари бурчаги

Бу сахифада сиз мухлислар томонидан Ўзбекистон терма жамоасига багишлаб ёзилган шеърлар, басталанган куйлар билан танишишингиз мумкин

ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИГА (шеър).

Дунёнинг хар турли ўйинлари мўл,
Пинхона кечади аксар ўйини.
Лек яна бир ўйин борки, бу - футбол,
Забт этмиш милёнлар фикри, ўйини.

Ошкора ўйналар...
Очиқ майдонда -
Намойиш қилади хар ким ўз кучин.
Мухлислар туғёни жўш урган онда
Байроқлар хилпирар ор-номус учун.

Эй, сафга тизилган ўн битта ўғлон!
Темур қалъасидай бўлгин мустахкам.
«Куч бирликда!» дея талпин-у, тўлғон,
Унутма, халқинг, бу - энг олий хакам.

Ахир, ёр сенга хам боболар феъли,
Жавлон ур майдонда шахд-ла мардона.
Сенга қойил қолсин донишманд Пеле,
Сенга хавас қилсин шер Марадона.

Ичингда яширин минг битта Зидан,
Қай хилват гўшангда улғаяр Месси.
Миржалол Қосимов изидан -
Мағзи тўқ, ўт-олов йигитлар келсин.

Дилларда яшнасин улуғвор ният,
Етар, бас надомат, афсус чекмоқлик!
Сенга ярашмайди хеч мағлубият,
Сенга ярашмайди бошни эгмоқлик.

Шусиз хам қалбимда эски алам кўп,
Шусиз хам гох менга халоват йўқдир.
Сенинг дарвозангга кирган хар бир тўп -
Менинг юрагимга қадалган ўқдир!..

Нодир ЖОНУЗОҚ



Музаффар тонглар шукуҳи

Аслида ҳар бир кун Оллоҳ тухфаси
Ҳар тонг уйғонишнинг ўзи саодат
Аммо уммон оша келган бир насим
Шу тонгда бахш этди ўзгача роҳат.

Ғолиблик руҳидан юрагим масрур
Тонгни кутиб олдим мен қуёш билан
Зафар шукухидан кўксимда ғурур
Кўнглимда қувончу кўзда ёш билан.

Беруний фикрла очган заминда
Унинг авлодлари бахтга эришди.
Нафақат ютишди, улар камида
Колумбнинг аламин олиб беришди

Болажонларингни мақтагин элим
Улар курашмоқда бир жону-бир тан
Полопонларингни алқагин элим
Музаффар тонгларинг кўпайсин Ватан!

Раҳматилла Аширов

Раҳмат деймиз сизларга ўзбегим ўғлонлари

Мексикада ўзбекнинг номи учун елдингиз
Ватан шаънин улуғлаб муқаддас деб билдингиз
Мағрур бошни кўтариб бугун юртга келдингиз,
Олға боринг, Футболнинг бўлғуси султонлари,
Раҳмат деймиз сизларга ўзбегим ўғлонлари.

Тенгсиз олишувларда, курашлар олиб бориб,
Рақиблар етаолмай, қолдилар чарчаб, хориб,
Тахсин айтди жаҳон ҳам бундайин ўйин кўриб,
Олға боринг, футболнинг бўлғуси султонлари,
Раҳмат деймиз сизларга, ўзбегим ўғлонлари.

Америка, Европа, хатто яшил қитъада,
Дейишади ўзбекнинг ўзи ахир биттада,
Сизлар борсиз бизларнинг ғуруримиз тепада,
Олға боринг, футболнинг бўлғуси султонлари,
Раҳмат деймиз сизларга, ўзбегим ўғлонлари.

Сизга қарши рақиблар, ўйланар эди ҳар дам,
Тор-мор этиб уларни, қўйдингиз ғолиб қадам,
Бундай натижалардан шодланмас қандай одам?!
Олға боринг, футболнинг бўлғуси султонлари,
Раҳмат деймиз сизларга, ўзбегим ўғлонлари.

Мағлубият экан оғир, тўғри жуда куюндик,
Аммо сиздай келажак борлигидан суюндик,
Мундиал завқ-шавқига сизлар сабаб тўйиндик,
Олға боринг, футболнинг бўлғуси султонлари,
Раҳмат деймиз сизларга, ўзбегим ўғлонлари.

Кимсан олис юртларда кўплаб мухлис топдингиз,
Мундиалсиз ўтмишни сарлавҳасин ёпдингиз,
Рақибларга бўш келмай, майдон бўйлаб чопдингиз,
Олға боринг, футболнинг бўлғуси султонлари,
Раҳмат деймиз сизларга, ўзбегим ўғлонлари.

Фотих

 
 

СЎРОВНОМА

АНОНС


6 июнь 2013
Ўртоқлик учрашуви
Хух-хото
 
 
ХИТОЙ
-
ЎЗБЕКИСТОН
 

16:30


ФИФА рейтинги