RSS хабарлар
Бош саҳифага айлантириш Танланганларга қўшиш

Ўзбекистон терма жамоасига бағишланган сайтга хуш келибсиз!

Бу ерда сиз терма жамоамиз хақидаги янгиликлар, барча ўйинлар, иштирок этган мусобақалар, куч синашган рақибларимиз, терма жамоамиз сафида тўп сурган барча футболчилар ва бош мураббийлар статистикаси билан танишишингиз мумкин.
 
01.02.2013 Ўзбекистон 0:0 Озарбайжон Ўртоқлик учрашуви
06.02.2013 Ўзбекистон 0:0 Гонгконг Осиё кубоги-2015 саралаш учрашуви
22.03.2013 БАА 2:1 Ўзбекистон Осиё кубоги-2015 саралаш учрашуви
26.03.2013 Ўзбекистон 1:0 Ливан ЖЧ-2014 саралаш учрашуви
 

Биз хакимизда

              Маълумки терма жамоалар миқёсидаги дастлабки футбол учрашувлари санаси XIX асрга бориб тақалади. Аммо ФИФА фақат ХХ асрнинг 70-йилларига келибгина халқаро учрашувларни рўйхатга олиш, уларни мақомини аниқлаб, маълум бир таснифга солиш билан шуғуллана бошлади.
              ФИФА регламентига кўра бу ташкилотга кирувчи икки миллий федерация томонидан уюштириладиган ва миллий (биринчи) терма жамоа иштирок этадиган ўйин "А" категорияга кирувчи халқаро учрашув деб тан олинади. Бундай учрашувлар ва уларнинг натижалари ФИФА томонидан расмий реестрда рўйхатга олинади. Аммо амалиётда хар доим хам бу қоидага амал қилинмайди. Мисол учун, Лотин Америкасида футболчиларни терма жамоа сафида ўтказган хар бир учрашуви, хатто клубларга қарши ўтказилган норасмий ўртоқлик учрашувлар ва уларда киритилган голлар хам футболчи хисобига ёзиб қўйилади. Машхур бразилиялик хужумчи Ромарио ўз хисобидаги голларни 1000 тага етказиш учун худди мана шу усулни қўллагани аниқ. Шунинг учун хам баъзи кўпгина машхур футболчиларни терма жамоа сафида қанча учрашувда майдонга тушиб, қанча гол киритгани хақида Лотин Америкаси давлатлари федерациялари ва ФИФА маълумотлари орасида фарқ бор.
               Ушбу сайт миллий терма жамоамизнинг фаолияти тарихи, мустақил давлатимиз байроғи остида ўтказилган барча расмий учрашувлар тўғрисида кўп йиллик тўпланган маълумотларнинг самарасидир. Сайтдаги учрашувлар рўйхати Ўзбекистон Футбол Федерацияси рўйхати билан айнан мосдир. Бу маълумотлар оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи материаллари асосида тўпланди. Терма жамоа ўйинлари реестрида учрашув санаси, жойи, стадион номи, томошабинлар сони, якуний хисоб, гол муаллифлари, жамоалар таркиби, хакамлар хақида маълумотлар берилган. Албатта статистик маълумотларнинг баъзиларида ноаниқликлар, камчиликлар бўлиши мумкин. Ушбу маълумотларни тўғирлаш, тўлдириш, тартибга солиш учун бизга кўмак беришни хохлаган хар бир инсон билан хамкорлик қилишга тайёрмиз. Мақсадимиз: келажакда Ўзбекистон футболи хақида тўлақонли маълумотлар базасини Интернет тармоғида шакллантириш ва уни барча мухлисларга беғараз тақдим қилишдир.
              Сайтда келтирилган маълумотлардан хар бир инсон фойдаланиши мумкин. Аммо бу маълумотларни тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки бошқа оммавий ахборот воситаларида қисман ёки тўлиқ чоп қилиш фақатгина сайтни манба сифатида кўрсатиш билангина мумкиндир!
              Сайт асосчиси сифатида фақат бир нарсани таъкидлаймизки, миллий терма жамоамизга сидқидилдан мухлислик қиламиз, севимли жамоамизни хар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга терма жамоамиз рақибларини, уларни мухлисларини хурмат қиламиз. Терма жамоамизга фақат ғалабалар тилаймиз, аммо хар қандай спорт ўйинида бўлгани каби дуранг ва мағлубиятларни хам муносиб тан оламиз. Биз терма жамоамиз мухлисларини бирдамлик, ахиллик, дўстликка чақирамиз. Хар бир мухлисда ўз фикри, дунёқараши бўлишини тан оламиз. Мухлислар орасида адоватнинг хар қандай турига қаршимиз. Бошқа терма жамоаларнинг мухлисларини камситадиган "фанатизм" иллатини ўзимизга ёт биламиз. Миллатимизга ёт бўлган бу унсурдан ўзимизни узоққа оламиз.
              Терма жамоамизнинг хар бир ўйинини орзикиб кутамиз. Хох ўйингохда бўлсин, хох телевизор экрани олдида уни хар доим қўллаб-қувватлаймиз. Терма жамоа либосини кийган футболчиларни Ватан шаънини муносиб химоя қилишга чақирамиз. Уларни сабр-тоқат, матонат, жонкуярлик, жонбозлик, хақиқий мардлик хислатларини намоён қилишларини тарафдоримиз. Футболчиларимизни халол ўйинга чақирамиз. Муғомбирлик, ғирромлик билан қўлга киритиладиган ғалабалардан безормиз, ўзимизни четга оламиз.
              Бу бизнинг фалсафамиз, дунёқарашимиз. Бу тамойилларни хурмат қиладиган, тан оладиган хар бир инсон билан хамкорликка, мулоқотга, бахсга тайёрмиз.
 
 

СЎРОВНОМА

АНОНС


6 июнь 2013
Ўртоқлик учрашуви
Хух-хото
 
 
ХИТОЙ
-
ЎЗБЕКИСТОН
 

16:30


ФИФА рейтинги