18-05-2012, 11:52
3 июнь куни Эрон ва 8 июнь куни Ливанга қарши ЖЧ-2014 саралаш мусобақаси доирасидаги икки ўйин учун тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 май куни йиғин бошлайди. Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғинга бош мураббий Вадим Абрамов 30 нафар футболчини жалб қилди. Шулардан 16 нафари ҳорижда тўп сураётган футболчилар экани эътиборга молик.13-05-2012, 15:17
БАА да 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U19) «С» гуруҳида КХДР, Вьетнам ва Иордания ёшларига қарши кураш олиб борадиган бўлди. 10-05-2012, 19:21
Бугун 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U16) «D» гуруҳида Сурия, Хитой ва Ҳиндистон ўсмирларига қарши кураш олиб борадиган бўлди. 10-05-2012, 08:38
Кеча ФИФА терма жамоаларнинг 2012 йил май ойи рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойга нисбатан бир поғона пастлаб, 493 очко билан 70-ўринга тушиб кетди.24-04-2012, 12:16
Кеча, Англиянинг Ковентри шаҳрида Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиаданинг сўнгги йўлланмаси ўйналди. Бу йўлда олимпиячиларимизни доғда қолдирган уммонликлар Африка вакилига қарши майдонга тушдилар.
Орқага
Олдинга
|






